“Қолгандарё” массиви ҳудудидаги канал ва соҳил бўйи минтақаларидаги янги ўзлаштирилган ерларга дарахт кўчатлари экиш уюшқоқлик билан бошланди.
Бугун Фурқат тумани ҳокимлиги бошчилигида секторлар раҳбарлари, ФВБ ва ИИБ ходимлари, фермер хўжаликлари аъзолари иштирокида янги ўзлаштирилган 10 км масофадаги ерларнинг 4 км. қисмига 15 минг дона саноатбоп терак кўчатлари экилди.
Экиш мавсуми давомида шу ҳудуднинг ўзига 30 минг дона, янгидан ўзлаштириладиган бошқа ерларга 40 минг дона кўчатлар экиш кўзда тутилган.