Дастлаб делегация аъзолари корхонада ташкил этилган чиқиндиларни қайта ишлаш фаолияти, модулли чиқиндихона, ер ости чиқинди контейнерларининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Меҳмонларда махсус контейнерлар жойлаштирилган намунали чиқиндихона катта таассурот қолдирди.
Томонлар мулоқот жараёнида ушбу соҳада яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашдилар.