«Санкт-Петербург» квартали Ўзбекистон пойтахтининг қурилаётган «Янги Тошкент» туманида барпо этилади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси матбуот хизмати хабар беради.
«Яқинда Ўзбекистон пойтахтининг қурилаётган «Янги Тошкент» туманида «Санкт-Петербург» кварталининг барпо этилиши тўғрисида Меморандум имзоланиш маросими бўлиб ўтди. Меъморий лойиҳани петербурглик мутахассисларнинг ишлаб чиқиши режалаштириляпти», — дейилади tass.ru хабарида.
Тошкент шаҳрининг Бош режаси 2045 йилгача пойтахтнинг «Янги Тошкент» тумани қурилишини кўзда тутади. Унинг майдони 20 минг гектарни ташкил этади, ва бу замонавий Ўзбекистоннинг бош шаҳарсозлик режаси саналади.
Мазкур туманнинг дастлабки яшаш ва инфратузилма объектларининг қурилиши жорий йил апрель ойида бошланган. Асосий объектларнинг қуриб битказилиши эса 2045 йилга мўлжалланяпти. Келажакда барча давлат муассасаларининг «Янги Тошкент»га кўчирилиши кутиляпти. Лойиҳа муаллифлари бу Тошкент шаҳрини автомобиль тирбандликларидан сезиларли даражада енгиллаштиради деб ҳисоблайди.