Юнусобод туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

    Экскаватор қувурга шикаст етказган

    Экскаватор қувурга шикаст етказиши оқибатида Юнусобод туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди, дея хабар беради "Ҳудудгазтаъминот".

    Маълум қилинича, шу йилнинг 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрида таъмирлаш ишларини олиб бораётган экскаватор Юнусобод тумани 2-даҳа 40-уй ёнидан ўтган ўрта босимли ер ости газ қувурига шикаст етказган. Оқибатда газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилди.

    Шу боис, Юнусобод 2-даҳадаги 47 та кўп қаватли хонадон, 10 та улгуржи истеъмолчи, Юнусобод 3-даҳадаги 26 та кўп қаватли хонадон, 12 та улгуржи истеъмолчи ва Маликов кўчасидаги 40 та ерли хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

    Айни вақтда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунланганидан кейин газ таъминоти қайта тикланади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates