Боғча ва мактабларда гимнастика бўйича дастурлар жорий қилинади

    Спорт 26 декабр 2022 3319

    гимнастрада спорт тури бўйича хотин-қизлар ўртасида Президент кубоги;

    “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–449-сон, 23.12.2022 й.) қабул қилинди

    Қарор билан гимнастика спорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

    Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан:

    ▫️боғчаларда “Гимнастикага илк қадам” дастури;
    ▫️мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган “Болалар учун гимнастика” дастури жорий қилинади.

    Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида замонавий моддий-техника ва ўқув-машқ базасига эга бўлган ҳудудий Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

    Мазкур Гимнастика марказлари юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланиб, ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди.

    Гимнастика марказлари ўқувчиларининг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади.

    Гимнастика марказларининг ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади.

    Мазкур диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селекционер) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш мумкин бўлади.

    Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида гимнастика бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.

    2023 йил 1 январдан анъанавий тарзда гимнастика спорт турлари бўйича Ўзбекистонда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:

    гимнастрада спорт тури бўйича хотин-қизлар ўртасида Президент кубоги;

    бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида “Ёрқин юлдузча” ва катталар ўртасида “Grand Prix Uzbekistan” халқаро турнири;

    спорт гимнастикаси бўйича “Духоба йўл” халқаро турнири;

    трамполин бўйича “Самодан баланд” халқаро турнири;

    халқаро гимнастика кунига бағишлаб ўтказиладиган “Gymnastics Day” бутун Ўзбекистон оммавий форуми;

    умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Халқ таълими вазири кубоги”;

    гимнастика спорт турлари бўйича Халқаро гимнастика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ва республика) чемпионатлар ва кубоклар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates