Боғчага йўлланмалар сайёр тартибда топширилди

    Ижтимоий ҳаёт 10 август 2021 1644

    Сирдарё туманининг «Қуёш» маҳалла фуқаролари йиғини туман марказидан 15 километр узоқликда жойлашган бўлиб, туман Давлат хизматлари маркази ходимлари бу маҳаллага сайёр хизматлар кўрсатиш мақсадида тез-тез келиб туради.

    Бу сафарги сайёр хизмат тадбири маҳаллада жойлашган 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ташкиллаштирилди. Фарзандини ушбу МТТга жойлаштириш бўйича ариза билан мурожаат қилган ва навбати келган ота-оналарга боғчага йўлланмалар сайёр тартибда топширилди.

    «Қуёш» маҳалласида яшовчи Висола Зиётованинг фарзанди ҳам энди боғчага борадиган бўлди.

    — Мен 2017 йилда туғилган фарзандим Ширин Бахтиёровани давлат мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш учун навбатга қўйиш бўйича Сирдарё туман Давлат хизматлари марказига мурожаат қилгандим, — дейди Висола Зиётова. – Давлат хизматлари маркази ходимлари сайёр тартибда, болажонларимизга йўлланмаларни шакллантириб беришди. Туман марказига боришга ҳам ҳожат қолмади. Узоғимизни яқин қилгани учун ДХМ ходимларидан миннатдорман.

    Сайёр хизмат тадбири давомида худди Висола каби марказга ариза билан мурожаат қилган яна 38 нафар болажонлар учун шаклланган йўлланмалар ота-оналарга топширилди.

    Сайёр хизматлар давомида болаларни боғчага жойлаштиришга йўлланмалар берилиши билан бир қаторда электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби бўйича мастер класс ўтказилди. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)дан фойдаланиш кўникмаларини ошириш баробарида давлат хизматларини онлайн тарзда яъни my.gov.uz сайти орқали мустақил равишда олиш, id.egov.uz сайтидан рўйхатидан ўтиш ва тизимдан фойдаланиш маҳорат дарслари ўтказилди, деб хабар беради ДХА Сирдарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates