Божхоначилар 70 тоннадан зиёд “калий хлорид” минерал ўғитининг ноқонуний экспортини фош қилди

    Калий хлорид ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар рўйхатига киради. 

    Бухоро вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан «Олот» чегара божхона постида ўтказилган тезкор тадбирда республикамиздан чиқиб кетаётган 2 та юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

    Ҳужжатларга ишонилса, мазкур транспорт воситаларига 71 тонна 187 кг.дан зиёд “техник калий карбонат” минерал ўғитлари ортилган бўлиши керак эди.

    Марказий божхона лабораторияси таҳлиллари асосида ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, ушбу товарлар қопларга ёзилганидек “техник калий карбонат” эмас, аксинча бутунлай бошқа кимёвий маҳсулот – “калий хлорид” минерал ўғити эканлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолатда вақтинча сақловга олинган минерал ўғитларнинг умумий қиймати 355 млн. сўмдан ошмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, калий хлорид ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар рўйхатига киради.

    Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кимё саноати ташкилотларининг экспорт-импорт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан кимёвий маҳсулотлар экспорти фақатгина «Ўзкимёимпекс» МЧЖ орқали амалга оширилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates