Кеча, 18 август куни соат 21:40 да Тошкент вилояти Бўка туманида экскаватор томонидан юқори босимли газ қувурига шикаст етказилиши оқибатида тумандаги барча истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Жумладан, 12 минг 512 та аҳоли хонадони ҳамда 267 та улгуржи истеъмолчи газ таъминотидан узилган.
Энергетика вазирлигининг хабар беришича, авария бартараф этилган, газ таъминоти қайта тикланган.









