"Газпром" Ўзбекистонга ҳар йили 7,7 миллиард куб метр табиий газ етказиб бериш бўйича шартномани амалга оширмоқда

    "Газпром" Ўзбекистонга ҳар йили 7,7 миллиард куб метр табиий газ етказиб бериш бўйича шартномани амалга оширишда давом этмоқда, шу билан бирга, етказиб бериш ҳажмини, жумладан, суюлтирилган газ ҳажмини ошириш учун катта салоҳият мавжуд.

    Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизматининг Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ўртасида газ, нефть ва атом саноатида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган учрашув якунлари бўйича берган хабарида айтилди.

    2024 йилда Ўзбекистонга 233,5 минг тонна Россия нефти етказиб берилган. Баёнотда, шунингдек, икки мамлакатнинг нефть ва газ компаниялари Ўзбекистондаги қийин қазиб олинадиган захираларни ўзлаштириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини ўрганаётгани таъкидланди, деб хабар берди interfax.ru.

    Аввалроқ Россиянинг суюлтирилган гази Қозоғистон истеъмолчиларига автомобиль йўллари орқали етказилаётгани хабар қилинган эди.

    Ҳукумат маълумотларига кўра, Новак Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума билан нефть ва электроэнергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилган. “Россия Тожикистонга нефть маҳсулотларини етказиб берувчи асосий мамлакат бўлиб, мамлакат ички истеъмолининг қарийб 90 фоизини таъминлайди. Тожикистонда нефть конларини ўзлаштириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мунозаралар давом этмоқда. Сўнгги пайтларда “Сангтўда ГЭС-1” қўшма корхонаси фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда сезиларли ютуқларга эришилди”, дея таъкидлади матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates