Водийдаги газ тўлдириш шохобчаларига икки кунлик чеклов киритилди

    Фарғона водийсида 2025 йил 5 сентябрь куни соат 12:00 дан бошлаб 36 соат давомида табиий газ узатиш вақтинча тўхтатилади.

    Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, Фарғона водийси истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи “Оҳангарон–Пунгон” магистрал газ қувурининг тоғли ҳудуддан ўтувчи қисмида қарийб 22 км қўшимча қувур қурилиши якунига етказилди.

    Мазкур қувурнинг ишга туширилиши водий вилоятлари истеъмолчиларининг табиий газ таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қилади.

    Ушбу янги қувурни тармоққа улаш бўйича монтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан 2025 йил 5 сентябрь куни соат 12:00 дан бошлаб 36 соат давомида “Оҳангарон–Пунгон” магистрал газ қувури орқали табиий газ узатиш вақтинча тўхтатилади.

    Маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда таъмирлаш ишлари вақтида (5-6 сентябрь кунлари) Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ҳамда йирик истеъмолчиларнинг газ таъминотига вақтинча чеклов киритилади.

    Шуни ҳисобга олган ҳолда водий вилоятлари истеъмолчилари учун автобензин ёқилғисининг сотувга чиқариш ҳажми оширилади.

    Маълумот учун: ушбу қурилиш-монтаж ишлари давомида аҳоли истеъмолчиларини табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилади.

    Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates