"World Boxing" ташкилоти томонидан ташкил этилаётган мазкур кубок баҳсларида Тўлқин Қиличев бошчилигидаги боксчиларимиз ҳам иштирок этади.
Қуйида мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган чарм қўлқоп усталари билан танишасиз.
-50 кг. Асилбек Жалилов;
-55 кг. Миразизбек Мирзахалилов;
-60 кг. Мадияр Данияров;
-65 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
-70 кг. Иқболжон Холдоров;
-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев;
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев;
-85 кг. Акмалжон Исроилов;
-90 кг. Тўрабек Ҳабибуллаев;
+90 кг. Жаҳонгир Зокиров
Мазкур мусобақа давомида боксчиларимизга Тўлқин Қиличев бошчилигидаги мураббийлар – Раҳматжон Рўзиохунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Нодир Ғуломов, Лазизбек Зокиров, Ботиржон Маҳмудов ўзларининг муҳим ва аниқ кўрсатмаларини бериб борадилар.