Болалар омбудсмани жинсий тутқунликда ушланган қиз билан учрашди

    Ижтимоий ҳаёт 25 декабр 2023 686

    Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Н.А. томонидан 7 ой давомида таҳдид орқали жинсий эксплуатация қурбонига айланган Ч.Т. билан учрашди.

    Сурайё Раҳмонова унга кўрсатилаётган ижтимоий кўмак, таълим шарт-шароитлари ҳамда эмоционал-психологик ёрдам ҳолатини ўрганди.

    Таъкидланишича, қизалоқнинг ҳозирда аҳволи анча яхшиланиб, барқарорлашган, психолог томонидан унга мунтазам кўмак кўрсатилмоқда.

    Шунингдек, педагоглар жалб қилинган ҳолда болага мактаб дастуридаги асосий фанлардан дарслар ўтилмоқда. Жумладан, Ч.Т. инглиз тили ва компьютер саводхонлигига катта иштиёқ кўрсатяпти, тасвирий санъатга эса алоҳида қобилияти бор.

    Суҳбат давомида қизча келгусидаги режалари билан бўлишди, энг асосий мақсади – таълим олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасининг етук мутахассиси бўлишга интилишини билдирди.

    Болалар омбудсмани бундай мудҳиш жиноят қурбони бўлган боланинг ҳар томонлама реабилитисияси, ўз тенгдошлари доирасида нормал ижтимоийлашуви ва энг муҳими, таълим олиш имкониятлари таъминланиши устидан ўз кузатувини давом эттиради.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур жиноят бўйича ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми а банди бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда Китоб туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates