Унда асосан Ўзбекистон ва Болгария Республикаларининг туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалри кўриб чиқилди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари У.Азамов ва элчи жаноблари мулоқот давомида Болгария Республикасидан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини ошириш, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини Болгария оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб этиш масалаларини муҳокама қилди.
Шунингдек, Болгария ва Ўзбекистон ўртасида чартер рейсларни йўлга қўйиш ҳамда Болгариянинг туризм йўналишларида кадрлар тайёрловчи университетларининг «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди, деб хабар беради Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.