Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди. Ҳамюртимиз олтин медалга тасмадаги машқда сазовор бўлди. Унинг тўпдаги дастури эса бронза медалини келтирди.
Тасма:
1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 30.900
2. Элжана Таниева (Қозоғистон) – 30.900
3. Барбара Домингос (Бразилия) – 30.650
Тўп:
1. Стилияна Николова (Болгария) – 35.000
2. София Рафаели (Италия) – 33.150
3. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) – 31.750
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз ушбу босқич доирасида кўпкураш йўналишида ҳам бронза медали билан тақдирланган эди.
Болгариянинг яна бир шаҳри – Пловдивда ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эса кечаги кун баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли якунланди. Ўсмирлар тоифасида кечган сабля дастурида Наргиза Жаксибаева бронза медалини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз саралаш босқичи давомида Гонконг, Руминия, Япония, Буюк Британия вакилларини мағлубиятга учратди. Бироқ ярим финалда венгриялик Эмесе Домонкосга имкониятни бой бериб қўйди ва учинчи ўринни эгаллади.