Унда дунёнинг 31 мамлакатидан ташриф буюрадиган энг моҳир гимнастика усталари ғолиблик учун курашади.
Мусобақада Осиё чемпиони, Жаҳон кубоги босқичи ғолиби Тахмина Икромова ҳамда Осиё чемпиони Ёсмина Раҳимова яккалик баҳсларида, шунингдек, Екатерина Фетисова, Рухшона Деҳқонова, Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиёзова, Мумтоза Исъҳоқзода, Иродахон Содиқова гуруҳ машқида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Регламентга кўра, 14 апрел куни саралаш баҳслари ва тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 15 апрел санасида баъзи дастурларда саралаш баҳслари давом этиб, кўпкураш йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади. 16 апрел куни эса яккалик дастурларда шоҳсупа эгалари аниқланади.