Бош вазирлар даражасидаги Россия ва Ўзбекистон комиссияси йиғилиши 22 июнда бўлиб ўтади

    22 июнда Москвада Ўзбекистон - Россия Бош вазирлари даражасидаги қўшма комиссиянинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия Федерациясининг республикадаги элчиси Олег Мальгинов хабар берган.

    «Яқинда, 22 июнда Москвада икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг иккинчи йиғилиши ҳукумат раҳбарлари даражасида бўлиб ўтади», — деди Мальгинов Россия кунини нишонлаш бўйича элчихонадаги ўтказилган қабулида.

    Шунингдек, дипломат йиғилишнинг асосий мавзуларидан бири яқинда кутилаётган Олий даражадаги Россия - Ўзбекистон музокараларига ҳар томонлама тайёргарлик эканлигини таъкидлаган.

    Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига расмий ташрифи 2020 йилга мўлжалланган эди. Лекин пандемия сабаб муддатни ўзгартиришга тўғри келди. Кейинроқ, матбуот-котиб Шерзод Асадов журналистларга Ўзбекистон раҳбарининг Россияга давлат ташрифи 2021 йилда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган.

    Икки мамлакат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши 2019 йил май ойида Урганчда бўлиб ўтган. Иккинчи йиғилиш ўтган йили бўлиб ўтиши керак эди. Лекин COVID пандемияси туфайли унинг ўтказилиш муддати бир неча марта ўзгартирилди, деб хабар беради Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ижроия қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates