Қурбонов Миршод Рустамович Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
М.Қурбонов бунга қадар Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Шунингдек, Салихов Акмал Анварович Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Президент Администрациясининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бош инспектори лавозимида фаолият юритган.









