Б.Сайфуллаев: аҳолини жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш ҳисобини юритишнинг аниқ мезонларини белгилаб олиш зарур

    Мамлакатимизда 26 август 2021 873

    Хабар берилганидек, бугун Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси ўтказилмоқда. Унда бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.

    Хусусан, сенаторлар аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш жараёнида юзага келаётган муаммолар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижаларини кўриб чиқди.

    Мазкур масала юзасидан Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев ўз мулоҳазаларини билдирди.

    – Хабарингиз бор, ҳурматли Президентимиз Токиода иштирок этган олимпиадачиларимиз билан учрашувда Туризм ва спорт вазирлигининг тузилмасини қайта кўриб чиқиш ҳамда жамоавий спорт мусобақаларини ўтказишни такомиллаштириш вазифасини белгилаб бердилар, – деди Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б.Сайфуллаев. – Чунки вазирликнинг бугунги тузилмаси билан оммавий ва жамоавий спортни ривожлантириш борасида кўзлаган мақсадларга эришиб бўлмайди. Буни Тошкент ҳамда Наманган вилоятларида ўтказган ўрганишларимиз натижасида ҳам кўрдик.

    Энг аввало, аҳолини жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш ҳисобини юритишнинг аниқ мезонларини белиглаб олиш зарур. Бу борада аниқ мезон йўқлиги сабабли айрим ҳудудларда бир марталик оммавий спорт тадбирларига жалб қилинган аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланувчилар рўйхтига киритиш орқали камров кўрсаткичларини ошириш ҳолатлари кузатилмоқда. Қолаверса, ҳудудлардаги спорт иншоотлари имкониятларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмаган. “Workout” (маҳалла ва кўча фитнеси) – махсус спорт майдончаларидаги янги жиҳозлар қаровсизлиги сабабли фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates