Республикамизда «Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» тадбирларига старт берилди

    Бугун пойтахтимизда Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни ва «Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» тадбирлари доирасида давра суҳбати ўтказилди.

    Тадбирда Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

    Мазкур тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш, бу борада кенг жамоатчилик вакиллари, мутахассислар, халқаро ташкилотлар ва бошқа шу соҳага алоқадор мутахассислар фикрларини ўрганиш, давлат томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаш, инсон ҳуқуқларини таʼминлаш йўлида барчани бирлаштиришдан иборатдир.

    Давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси туфайли «Инсон қадри учун» тамойили асосида зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

    Тадбирда сўзга чиққан Т.Нарбаева томонидан мамлакатимизда қисқа муддатда амалга оширилган ишлар ва бугунги натижалар бу борада қилиниши зарур бўлган ишларга дастлабки қадам эканлиги, чунки ҳали ечилмаган муаммолар борлиги алоҳида таъкидланди.

    Давра суҳбатида иштирокчилар гендер зўравонликнинг ижтимоий оқибатлари, унинг олдини олишга қаратилган миллий ва халқаро тажрибалар ҳамда қонунчилик доирасидаги эришилган натижалар ва истиқболларни атрофлича муҳокама қилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates