"Бу чексиз меҳр ва садоқатнинг ёрқин кўринишидир"

    Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

    18 ноябрь – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун. Бу санага мамлакатимизда ҳар йили алоҳида этибор қаратилиб, кенг нишонланиб келинади.

    Жумладан, барча карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг “Маънавият ва маърифат” марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди, – дея хабар бермоқда Академия матбуот хизмати.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Сирожиддин Рауф, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Расул Кушербаев, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Козимжон Тожиев, Ўзбекистон Республикаси Адолат-социал демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Умиджон Сулаймонов, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муассислигидаги «Муҳофаза +» журнали ва «Вазият» газетаси Бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Азамат Суюнов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сергели тумани Кенгаши раиси Азизбек Қаюмов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати ходимлари, Академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Тадбирни Академия бошлиғи генерал-полковник Қобул Бердиев кириш сўзи билан очиб, Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзи ва халқаро муносабатларда мамлакатимиз тимсоли эканлиги ҳақида гапирди. Йигирма тўққиз йилдирки, у халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллигимизнинг жаҳонаро ифодаси, халқимиз ғурури ва ифтихори тимсоли эканлигини алоҳида эътироф этди.

    Тадбирда сўзга чиққанлар озод ва обод Ватанимиз — Ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъала эканлигини ҳамда Давлат рамзлари ҳар бир халқнинг мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли бўлиш билан бирга миллат байроғи сифатида юксак эъзозланиши хусусида фикр билдирдилар. Шунингдек, таклиф этилган меҳмонлар томонидан, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

    Қолаверса тадбир иштирокчиларига “Байроғимиз-фахримиз” мавзусидаги бир қатор шеърлар ҳамда Давлатимиз байроғи қабул қилинганининг 29 йиллигига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилди.

    Тадбир сўнгида бадиий-илмий ҳамда қонунчилигимизга оид китоблар ярмаркаси ҳам иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.

    — Ватан ҳимоясидек муқаддас бурчни мардона ўташ учун байроғимизни ўпиб қасамёд қилаётган ҳарбийларимизнинг қалбидаги оловни, юзларидаги қувончни кўриб, фахрланамиз. Ана шундай лаҳзаларда ҳеч муболағасиз Ватанимиз байроғини кўзимизга тўтиё қилгимиз келади. Бу фахрланиш аслида юртга бўлган чексиз меҳр ва садоқатнинг ёрқин кўринишидир, – дейди полковник Абдуазим Ахмадходжаев. – Токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Ҳар бир инсон онгу шуурига Ватанимиз рамзларига нисбатан чуқур ҳурмат туйғуларини сингдириш, умуммиллий ва эҳтиром тимсоллари бўлган байроқ, герб ва мадҳиямизни улуғлаш ва ардоқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

    – Миллатимиз тимсоли бўлган давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллигига бағишланган бугунги тадбир биз – ёшларнинг қалбимизда ғурур ва ифтихор ҳиссини янада тўлқинлантириб юборди, – дейди Академия 3-босқич курсанти Шахриддин Фахриддинов. – Биз ҳам буюк аждодларимизнинг давомчилари сифатида давлатимиз раҳбари яратиб берган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиб, турли соҳаларда юксак чўққиларни забт этиб, давлатимиз байроғини юксакларга кўтармоғимиз жоиз деб биламан.

    Суратлар муаллифи Музаффар Абдуллаев

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates