БААда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти тақдимоти ўтказилди

    Жорий йил 5 майда Туризм қўмитаси ва Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси кўмагида, Asiluxe Travel туроператори, Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси ва компаниянинг БААдаги вакиллари Дубай шаҳрида Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини очиш ва тарғиб қилишга бағишланган навбатдаги тадбирни ўтказдилар.

    Туризм ҳамжамияти вакиллари, оммавий ахборот воситалари, тадбиркорлар ва бошқалар Ўзбекистонга саёҳат бўйича янги маҳсулотлар ва фойдали таклифлар билан танишдилар. Тадбир давомида Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси вакиллари парвоз дастури ҳамда нафақат ишбилармонлик алоқаларини яхшилайдиган, балки Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини сезиларли даражада оширадиган гуруҳли банд қилиш имкониятлари ва фойдали таклифлар ҳақида айтиб бердилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Ўтган йили ноябрь ойида Туризм қўмитаси, Asiluxe Travel туроператори ва Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси томонидан ташкил этилган биринчи тадбир натижасида, Дубайдан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб этишда сезиларли даражадаги ютуқларга эришилди. Байрам кунлари ва баҳор мавсумида 25 дан ортиқ гуруҳли сафарлар ташкиллаштирилди, бу эса ўзбек маданияти ва тарихига бўлган қизиқиш ўсаётганлигининг исботидир.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates