Бу йилги ёғингарчиликлар натижасида Амударё ва Сирдарё дарёларида сув ҳажми яхши бўлиши башорат қилиняпти

    Ҳозирги ҳолатда ўтган йилги даража кутиляпти. Кўп йиллик меъёрларга нисбатан эса Сирдарёда 85-90 фоиз, Амударёда 90-95 фоизгача сув бўлиши башорат қилинмоқда. Бугунги кунда сув омборларимизда ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард куб ортиқча сув захираси яратилган.

    Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда сув ресурсларини бошқаришни рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Сув хўжалиги вазири Ш. Ҳамраевнинг ахбороти эшитилди.

    Парламент қуйи палатаси депутати Муқаддас Тиркашева сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроевнинг ахбороти эшитувида асосий дарёларимизга сув келиш прогнозлари билан қизиқди.

    — Дарҳақиқат, 5 та давлат сув лимитларини ўзаро келишади. Охирги йиғилишимиз Чимкентда бўлиб ўтди. Унда сув ҳавзаларидаги сув ҳолати муҳокама қилинди. Бу йилги ёғингарчиликлар натижасида Амударё ва Сирдарё дарёларида сув ҳажми яхши бўлиши башорат қилиняпти. Ҳозирги ҳолатда ўтган йилги даража кутиляпти. Кўп йиллик меъёрларга нисбатан эса Сирдарёда 85-90 фоиз, Амударёда 90-95 фоизгача сув бўлиши башорат қилинмоқда. Бугунги кунда сув омборларимизда ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард куб ортиқча сув захираси яратилган, — деди вазир.

    Шунингдек, вазир сўнгги йиллардаги очиқлик сиёсати натижасида қўшни давлатлар билан кўп масалаларда, жумладан, сув масаласида ҳам яқин ҳамкорликда ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

    —Сув бизни душман қилиб эмас, дўст қилиб, манфаатли ҳамкорлик қилишга, Худонинг берган неъматидан самарали фойдаланишга ундайди, — деди Ш.Ҳамроев.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates