6−8 ноябрь кунлари Тошкентда магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда метеоролик прогнозларни эълон қилувчи «Meteonova» нашри маълум қилди.
Бўрон таъсири 6 ноябрь куни соат 11:00 га бориб 5 баллга кўтарилади, 17:00 дан бошлаб 3 баллга тушади. Кейинги 2 кун давомида туш пайтида ва эрта тонгда 2-3 балли магнит бўронлари кузатилиши кутилмоқда.
Бундай шароитда спорт билан шуғулланиш, оғир ишлар қилиш, сипритли ичимликлар ва қаҳва ичиш, аччиқ ва шўр маҳсулотлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Қон босими борлар, ўзингизни эҳтиёт қилинг, кўпроқ суюқлик ичинг.