Унда юртимиз спортчиларидан ташқари Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Қирғизистон каби давлатлардан 50 га яқин кучли пара триатлончилар ғолиблик учун баҳс олиб боради. Ушбу қитъа биринчилигида юртимиз шарафини 6 нафар пара триатлончимиз ҳимоя қилади.
Терма жамоамиз таркиби: Илҳомжон Эшонқулов, Рустамжон Сотиболдиев, Машҳурбек Абдусаматов, Саидакбар Ғозиев, Миржалол Қурбонов, Абдулазиз Эшбоев.
Мусобақа дастурига кўра, спортчилар қуйидаги беллашувларда қатнашади:
Сузиш - 750 метр,
Велосипедда - 20 км,
Югуриш - 5 км ,
Спортчилар дастлаб сузиш, кейин велосипед, сўнгги бўлиб югуриш пойгаларида ўзаро баҳс олиб боради.