Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 20 ёшли талабаси вафот этди

    Ташвишли хабар 29 феврал 2024 446

    Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг Ҳиндистонлик талабаси вафот этди.

    Дастлабки берилган маълумотларга кўра, 2003 йилда туғилган, институтнинг иккинчи курс талабаси Навас Насмел кеча, 28 февраль куни талабалар турар жойидаги ўз хонасида соғлиғи ёмонлашган ва тез тиббий ёрдам чақиртирилган.

    Зудлик билан Бухоро вилояти Юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган. Кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан Ҳиндистон Республикаси фуқароси, аълочи талабаларимиздан бири Навас Насмел вафот этди.

    РСТEИАМ Бухоро филиали томонидан тақдим этилган дастлабки ташхисга кўра, марҳум икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневмонияси натижасида юзага келган ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates