- Бастакор Жасур Бадалбаев ёзган, энг қисқа муддатда куйланган хит қўшиқ бу, Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова куйлаган “Муҳаббат” қўшиғи бўлиб, қўшиқ ёзилиши билан сотиб олиниб, тезда куйланган, ҳамда суперхитга айланган.
- Бастакор Жасур Бадалбаев ёзган, энг узоқ муддатда куйланган хит қўшиқ бу, хонанда Муниса Ризаеванинг “Етмадими?” таронаси бўлиб, 2019 ёзилган бу қўшиқ, хонанда томонидан сотиб олинган ва 2022 йилда куйланган.
- Бастакор Жасур Бадалбаев қўшиқлар ёзишдан топадиган даромадини асосан ота-онаси, оиласига сарфлайди. Биринчи гонорарини ҳам, ота-онаси учун сарфлаган оқил фарзанд, ҳақиқий оилапарвар инсон.
- Бастакор Жасур Бадалбаев ўз волидаи муҳтарамасини хотирлаб, у инсонни эслатадиган мусиқалар ёзган. Аммо, ҳали улар бирор жойда янграмаган. Ҳозирча бастакор уларни тингловчиларга тақдим этмаган.
- Бастакор Жасур Бадалбаев билан ишлайдиган характер тарафлама тўғри келмайдиган хонандалар ҳам бор, улар билан бирга ишлаганда бастакор ўз касбидан совиб кетишини айтади. Аммо, Жасур Бадалбоев андишали инсон бўлганлиги учун, уларнинг исмларини “улар хафа бўлади” деб, ошкор қилишни истамайди.
- Бастакор Жасур Бадалбаев кўпроқ хорижий хонандалар ва гуруҳларнинг қўшиқларини тинглашни ёқтиради. Асосан, “Coldplay” гуруҳининг қўшиқларини эшитади. Ёшлигида эса, асосан Тоҳир Содиқов ва Равшан Собиров қўшиқларини тинглаган.
- Бастакор Жасур Бадалбаев энг талаб кўп бастакор бўлганлигига, агар кимдир учун ёзган қўшиғини у ижодкор рад этса, дарров бошқа сўровчи топилади. Чунки, бастакорга қўшиқ ёздириш учун навбатда турадиганлар кўп.
- Бастакор Жасур Бадалбаев доимо қўшиқларни ваъда қилинган муддатда битиришга ҳаракат қилади. Аммо, баъзида атрофидаги бошқа айрим бирга ишлайдиганлар вақтни чўзиши туфайли, айтилган муддатда қўшиқ битмай қолган вазият ҳам бўлиши мумкин. Бу бастакорнинг бир ўзига боғлиқ эмас.
- Бастакор Жасур Бадалбаев плагиатга йўл қўймаслигини таъкидлайди. Плагиат, бу бировнинг ҳақи, деб ҳисоблайди. Бировнинг ҳақига хиёнат қилмайди.
- Бастакор Жасур Бадалбаевга Ўрта Осиёнинг бошқа давлатларидан ҳам келиб қўшиқ ёздиришади. Шу кунгача бастакор Ўрта Осиёнинг бир қатор давлатларидан келган сўровчиларга кўпгина қўшиқлар ёзиб берган.

Таиланд ва Камбоджа 24 декабрь куни ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлайди
Таиланд ва Камбоджа 24 декабрь куни чегарадаги можаро зонасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда Таиланд ташқи ишлар вазири Сихасак Пхуангкеткеу маълум қилди.








