Қайд этилишича, Қоракўл туман бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 14-15 январь кунлари ўтказилган назорат рейд тадбири давомида, Қоракўл туманида яшовчи 4 нафар ҳуқуқбузар чўл ҳудудидан чўл ўсимлигини олиб келаётганида инспекторлар томонидан аниқланди.
Ҳолат юзасидан 4 нафар ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 9 375 000 сўмдан жарима ҳамда табиатга етказилган зарар ҳисобланди.