Бухорода кадастр муҳандиси пора олаётганда ушланди

    Кадастрлар палатаси Қоровулбозор тумани филиали етакчи муҳандиси М.С. фуқаро А.Х.дан 3 000 АҚШ долларини олган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

    Тадбирда Кадастрлар палатаси Қоровулбозор тумани филиали етакчи муҳандиси М.С. фуқаро А.Х.дан 3 000 АҚШ долларини олгани аниқланди.

    Муҳандис фуқаронинг ишончига кириб, тумандаги “Бўзачи” МФЙ ҳудудида жойлашган тадбиркор Ж.С.га тегишли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш объекти биносини Бухоро вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказиб, фойдаланиши учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилади.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates