Бухорода стандартга жавоб бермайдиган “ТOСОЛ LIDER” антифризи аниқланди

    Бухоро шаҳридаги “Ситора” бозорида сотилаётган, маҳаллийда ишлаб чиқарилган “ТOСОЛ LIDER” антифризи маҳсулоти бўйича назорат хариди ўтказилди.

    Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси маълум қилди.

    Қайд этилишича, лаборатория таҳлиллари натижасида мазкур “ТOСОЛ LIDER” антифризи амалдаги стандарт талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланди.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, сифати паст антифриз иссиқликни тўлиқ ўтказмайди. Бу эса совитиш тизимининг двигателни етарлича совита олмаслигига, оқибатда двигателнинг қизиб кетишига ҳамда радиатор, насос, трубкалар ва блокдаги йўлларда занг ва турли носозликлар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

    Истеъмолчиларга антифриз маҳсулотини харид қилишда унинг ёрлиғи, ишлаб чиқарувчи мамлакати, техник кўрсаткичлари ва сертификатланганлигига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади.

    Хабарда шунингдек, истеъмолчилардан савдо шохобчаларида сифати шубҳали маҳсулотларга дуч келинганда 1880 қисқа рақами орқали мурожаат қилиш сўралди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates