Бухорода янги иссиқлик электр станцияси электр қуввати узатишни бошлади

    Энергетика 11 январ 2022 1634

    Бухоро вилоятидаги қуввати 270 мвт бўлган иссиқлик электр станцияси республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

    Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил 31 декабрда Туркиянинг «Aksa Enerji» компанияси томонидан Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қурилган, қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станциясининг илк қурилмаси ишга туширилган эди.

    Мазкур электр станция бугун, 2022 йил 11 январь соат 16:32 да Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

    Ушбу иссиқлик электр станцияси йилига 2,2 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, вилоятнинг 80 фоиз истеъмолини қоплайди.

    Қурилмаларнинг фойдали иш коэффициенти юқорилиги ҳисобига йилига 260 миллион метр куб табиий газ тежалади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 900 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

    Ушбу инвестиция лойиҳаси Президентимизнинг 2021 йил 4 мартдаги ПҚ-5018-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилди.

    Умумий қиймати 150 миллион долларга тенг бўлган мазкур лойиҳа Туркиянинг «Aksa Enerji» компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates