CAFA Futsal Cup-2023: Бугун терма жамоамиз Эронга қарши ўйнайди

    Бугун Тожикистонда CAFA Futsal Cup-2023 мусобақасининг 4-тур баҳслари ўтказилади.

    Баҳодир Аҳмедов шогирдлари гуруҳ босқичининг 4-турида Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00 да старт олади.

    Ўйин "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

    3-турдан сўнг жамоалар 1 ва 2-ўринни эгаллаб туришибди.