Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Х. ва А.Х. фуқаро М.Х.га жами 84 дона «Regapen» номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини 5 млн сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1 моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.