CSI-Ch йўналишида, баландлиги 110 см бўлган тўсиқлардан ўтиш баҳсида ёш ҳамюртимиз Бобуржон Валижонов иккинчи натижани қайд этиб, кумуш медаль билан тақдирланди. CSI2* йўналишининг, 120 см баландликдаги тўсиқлар дастурида эса «Клара» тулпорида қатнашган Нуржан Туякбаев ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.
«Nomero Uno Rafael» тулпорида иштирок этган Умид Камилов CSI2* йўналишида 135 см баландликдаги машқларда энг яхши натижани қайд этди ва олтин медалга сазовор бўлди. Баландлиги 130 см бўлган тўсиқлардан ўтиш баҳсида эса Нуржан Туякбаев ҳам «Камита» тулпорида терма жамоамиз ҳисобига яна бир олтин медални тақдим қилди.