Сурхондарёлик шахс интернет орқали наманганликнинг пулларини ўзлаштирди

    Наманган вилояти, Уйчи туманида яшовчи 34 ёшли А.Ғ. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 1.075.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

    Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти, Ангор туманида яшовчи муқаддам Ўз.Рес ЖКнинг 168-модда 3-қисми “а,г” бандлари билан судланган 24 ёшли Р.Д. содир этганлиги аниқланган.

    Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган, Р.Д., интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжерида “Фақат арзон товарлар” номли аккаунт очиб, ўзини “Компьютер ва телефонлар учун керакли асбоб ускуналарни етказиб берувчи” сифатида таништирган ва мазкур товарлар жуда арзон эканлигини айтиб уларни қизиқтириб, тўловларни олдиндан амалга оширишлари кераклигини айтган ҳолда пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олгандан сўнг ёзишмаларни ўчириб юборган ва мазкур пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Р.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates