баннер
22 апр 2025
11:23

    Ченду-2021: Ўзбекистон делегацияси Универсиада ўйинларини ўн тўртта медаль билан якунлади

    Спорт 7 август 2023 759

    Бугун Хитойнинг Ченду шаҳрида талаба спорчтилар ўртасида ХХХI ёзги Универсиада ўйинлари якунига етмоқда.

    Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон делегацияси яна бир бронза медалига сазовор бўлди.

    Ушбу медални саблячи қизларимиз жамоавий дастурда қўлга киритишди. Ярим финалда АҚШ термасига 44:45 ҳисобида мағлуб бўлган юртдошларимиз бронза медали учун кечган баҳсда италиялик рақибаларини 45:42 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

    Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ушбу Универсиадани 8 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан якунлади.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech