баннер
9 апр 2025
23:31

    Универсиада-2023: белбоғли курашда Тошкент вилояти жамоаси ғолиб бўлди

    Мамлакатимиз олий ўқув юртлари талабалари ўртасида ўтказилиб келинаётган Универсиада спорт ўйинлари ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, талабаларнинг спорт турларига бўлган қизиқиши ортишига, қолаверса, истеъдодли талаба-ёшлар сараланиб, уларнинг катта спорт сари дадил қадам ташлашида муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

    Универсиада спорт ўйинлари дастуридан жой олган белбоғли кураш бўйича 18-19 февраль кунлари Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб ўтган республика финал босқичида энг кучли ва иқтидорли спортчилар сараланди.

    Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 98 спортчи-талаба 55, 60, 66, 73, 81, 90, +90 кг. вазн тоифасида ғолиблик учун беллашди. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилган мусобақанинг барча вазн тоифалари бўйича ғолиб ва совриндор спортчилар номи аниқланди.

    Жумладан, 55 кг. вазн тоифасида Асомиддин Зокиржонов (Тошкент вилояти), 60 кг. вазн тоифасида Камрон Ортиқов (Тошкент вилояти), 66 кг. вазн тоифасида Азизбек Азимжонов (Фарғона вилояти), 73 кг. вазн тоифасида Самандар Анваров (Фарғона вилояти), 81 кг. вазн тоифасида Мавлонбек Миркомилов (Андижон вилояти), 90 кг. вазн тоифасида Бекзод Абдураҳмонов (Тошкент вилояти), +90 кг. вазн тоифасида Илёсбек Ортиқжонов (Тошкент вилояти) биринчи ўринни қўлга киритди.

    Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг талабаларидан иборат Тошкент вилояти жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Фарғона вилояти талабалари қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин наманганлик талаба-спортчиларга насиб этди.

    Беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб ва совриндор спортчи-талабалар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланди.

    Тақдирлаш маросимида Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Ўзбекистон талаблар спорти ассоциацияси спорт бўлими бошлиғи Ғолибжон Ибодов иштирок этди.

    Илҳом Раҳмонов.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech