Куни кеча Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтига 175 миллион сўмлик спорт инвентарларидан иборат “Президент совғаси” тантанали равишда топширилди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, “Универсиада-2020» спорт мусобақаларининг республика финал босқичи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси умум жамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллаб, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтига 80 миллион сўмлик спорт инвентарлар “Президент совғаси” сифатида топширилган эди.