Чет элда ота-она назоратисиз қолган 3 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Болалар Тошкент шаҳри ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан қабул қилинди ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмагида ота-оналарига топширилди.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг хабар беришича, Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ходимлари кўмагида Новосибирск ва Москва шаҳарларидан халқаро келишувларга мувофиқ, уч нафар вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди.

    Болалар Тошкент шаҳри ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази томонидан қабул қилинди ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмагида ота-оналарига топширилди.

    Ушбу ҳолатда, вояга етмаган шахслар ота-онасининг яқин қариндошига ишончнома асосида Россия Федерациясига борган бўлиб, аммо ушбу ишончнома Россия ҳудудида юридик кучга эга эмаслиги сабабли вояга етмаган фуқаролар ота-онаси қаровисиз қолган деб эътироф этилган.

    Олиб келинган болалар ва уларнинг оилаларига ижтимоий хизматлар уларнинг яшаш манзилига яқин бўлган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан кўрсатилади.

    "Ўз ўрнида, ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини назоратсиз чет эл давлатига жўнатмасликни, дастлаб, ушбу давлатнинг қонунчилигини батафсил ўрганиш кераклигини эслатиб ўтамиз", дейилади хабарда.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан хорижда қийин вазиятга тушган болаларни ватанга қайтариш ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates