Қайд этилишича, ишчи гуруҳ ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 30 нафар боланинг Ўзбекистонга олиб келади.
Ҳозирда болаларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини олиб борилмоқда.
Шунингдек, уларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари олиб келинаётган болаларни оилавий муҳитга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда.
Режага асосида:
- 23 нафар вояга етмаган бола ота-онасига топширилади,
- 5 нафар бола қариндошларининг васийлигига берилади,
- 2 нафари муқобил жойлаштириш шаклларига ўтказилади.
Маълумот ўрнида: Йил бошидан бери хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 10 нафар бола ватанга қайтарилди.