Россияда қаровсиз қолиб кетган 13 ёшли қизалоқ ватанга қайтарилди

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг хабар беришича, шу йилнинг 19 ноябрь куни халқаро келишувлар асосида, Москва вилояти Сергиев Посаддаги "Надежда" ижтимоий маркази ходимлари кузатувида, тунги рейс орқали қизча Ўзбекистонга қайтарилди.

    Қайд этилишича, қиз 6 ёшида онаси билан бирга Россия Федерациясига доимий яшаш учун кўчиб кетган. Қиз ва унинг онаси йиллар давомида турли қийинчиликларга дуч келган. Онасининг ҳаёти янги жойда ўнгланмагани сабабли на уй-жой, на доимий иш топилган. Энг ачинарлиси – қиз шу вақтгача мактаб таълимига жалб қилинмаган.

    Бу ҳолат натижасида қиз узоқ вақт давомида назоратсиз қолган ва маҳаллий полиция рейди давомида реабилитация марказига жойлаштирилган.

    Қизнинг қайтарилишидан олдин, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармаси унинг хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўрди. Қизчани вақтинча қабул қилиб оладиган ва уни таълимга йўналтириш билан шуғулланадиган оила тайёрланди. Бу оила қизалоқ онаси билан қайта кўришгунгача унга ғамхўрлик қилади — дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates