Чирчиқда прокурорлар муносиб тақдирланди

    Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

    Унда Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов, шаҳар прокурори Бахтиёр Иброҳимов, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, депутатлар, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Сўзга чиққанлар прокуратура тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни касб байрамлари билан табриклаб, мамлакатимизда соҳага қаратилаётган эътибор туфайли ҳуқуқ-тартибот органлари ҳақиқий халқ ҳимоячисига айланганини алоҳида эътироф этди.

    Маҳмуд Тоирнинг қонун посбонларига бағишлаб айтган шеърлари йиғилганлар қалбига кўтаринки руҳ бағишлади.

    Тадбир сўнггида прокуратура ходимлари Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates