The Paper нашрининг ёзишича, воқеа сентябрь бошида содир бўлган.
Кўпчилик Хитой ижтимоий тармоқларида йигитнинг хатти-ҳаракатларини “ижтимоий тартибни бузиш” дея танқид қилиб, ғазабланган изоҳлар қолдирди.
Баъзи хитойлик интернет фойдаланувчилари эътиборни жалб қилиш учун видео ижодкорларини ўзларининг ахлоқий қадриятларига путур етказаётгани учун танқид қилдилар.
9 сентябрда воқеа жойидаги полиция журналистларга тўйга алоқадор томонлар жазоланганини маълум қилди.
“Бундай акциядан кўп шов-шув кўтариш, одамларнинг эътиборини тортиш ва ниҳоят, интернет орқали маълум бир фойда олиш мақсад қилинган. Биз бунга алоқадорларни жазоладик”, - деди Хитой полиция хизмати.