Хитойлик олимлар “Чжужун” қурилмаси томонидан тўпланган маълумотлардан фойдаланиб, қурилма қўнадиган жой – Марснинг шимолий яримшаридаги Утопия текислигининг жанубий қисмида “ер остида 10 дан 35 метргача чуқурликда кўп қатламли қия чўкинди тузилмалар мавжуд эканлигини” аниқлашди, деб хабар беради ria.ru.
“Ушбу геологик хусусиятлар Ердаги қирғоқ конларига жуда ўхшаш ва Марсда ўрта ва паст кенгликларда қадимги океанлар мавжудлигини тасдиқловчи энг тўғридан-тўғри ер ости далилларини тақдим этади”, дейилади ҳисоботда.
Телеканалнинг таъкидлашича, янги маълумотлар нафақат Марснинг шимолий текисликларида қадимий океан мавжудлигининг асосий ер ости далилларини тақдим этади, балки Марсда бир пайтлар узоқ вақт давомида иссиқ ва нам иқлим ҳукмрон бўлганини кўрсатади, яъни “Марсда узоқ вақт давомида суюқ сув мавжудлиги учун мос ҳарорат ва ҳаво босими шароитлари бўлган”.









