баннер
6 апр 2025
00:04

    Биринчи юк поезди Хитойдан Афғонистонга жўнаб кетди

    Поезд Ўзбекистон орқали Ҳайратонга етиб боради.

    Хитой жануби-ғарбидаги Чунцин шаҳрини Афғонистон билан боғловчи биринчи тўғридан-тўғри темир йўл йўналиши ишга туширилди, дея хабар беради Синьхуа агентлиги.

    Юк поезди Чунцин шаҳридаги Туаньцзецунь станциясидан Афғонистоннинг Ҳайратан шаҳрига йўл олди.

    Хитой телекоммуникация гиганти ZTE компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 55 та контейнерда алоқа ускунасини олиб кетаётган поезд Шинжон-Уйғур автоном райони (Шимолий-ғарбий Хитой)нинг “Хоргос” назорат-ўтказиш пунктида давлат чегарасини кесиб ўтиб, Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали Ҳайратонга етиб боради. Бутун йўл давомийлиги 12-15 кун давом этиши керак.

    Хабар қилинишича, юк Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида маҳаллий алоқа тармоқларини қуришни қўллаб-қувватлашга сарфланади.

    “Тўғридан-тўғри темир йўл орқали юк ташиш схемасидан фойдаланганда ташиш вақти автомобиль ташувига нисбатан 3-5 кунга, логистика харажатлари эса 15-20 фоизга қисқариши назарда тутилган. Бу юкларни ташиш ва етказиб бериш хавфсизлиги ва самарадорлигини кучайтиради”, — деди ZTE ходими Лю Цзяньфэн.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech