Чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқариб олинди

    Кеча, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида кабель ўтказиш мақсадида қазилган 2,5 метрли чуқурликка фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетди.

    Уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб, ФВБга соат 19:14 да хабар тушди, дея хабар қилади ФВВ ахборот хизмати.

    "Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши", дейилади хабарда.