Кеча, 5 декабрь куни 16:07 да Тошкент вилояти ФВБга Чирчиқ дарёсининг Қибрай тумани «Қипчоқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмининг ўртасидаги оролчада фуқаро қолиб кетгани ва ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушди, дея хабар беради ФВБ.
Хабарга асосан, Чирчиқ ёнғин-қутқарув отрядидан қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув қайиғи ҳамда махсус анжомлар ёрдамида фуқаро дарёдаги оролчадан соғ-саломат хавфсиз жойга олиб чиқилган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Маълум бўлишича фуқаро отга миниб олган ҳолда дарёнинг бир қирғоғидан иккинчи қирғоғига ўтаётган вақтида отнинг оёғи тойиб йиқилган ва дарёда оқиб кетган. Шундан сўнг дарё ўртасидаги оролчага чиқиб олган. От эса ўз ҳаракатлари билан қирғоққа чиқиб олган.
Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши шифокорлар томонидан малакали тиббий кўрикдан ўтказилиб, яшаш уйига рухсат берилган.