ФВВ аҳолини огоҳликка чақиради

    Ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши, кунларнинг совиши иссиқлик таъминоти — иситиш жиҳозларига бўлган эҳтиёжни оширади. Зеро, иситиш манбаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ис гази билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисалар, энг ачинарлиси, фавқулодда вазиятлар юзага келиб, инсонлар қурбон бўлиши мумкин.

    ФВВнинг хабар қилишича, статистик маълумотларга қўра, об-ҳаво кескин совиган кунларда содир бўлаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолати билан боғлиқ. Ушбу заҳарли газ хонадонларимизда фойдаланиладиган табиий ва суюлтирилган газ, кўмир, ўтин ва бошқа шу каби ёқилғи манбаларининг тўлиқ ёнмаслиги натижасида пайдо бўлади.

    Ис гази рангсиз ва ҳидсиз бўлиб, нафас йўллари орқали қонга сўрилганда организмни, хусусан, марказий асаб тизимини жиддий зарарлаши билан хавфли. Инсон ис гази билан заҳарланган ҳаводан нафас олиб турса ҳам ҳеч нарсани сезмайди, шу боис, ис газидан заҳарланиб, вафот этиш эҳтимоли юқори.

    Олиб борилган таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатлари кўп квартирали уйлардаги хонадонларни иситишда газ плитасидан фойдаланишда, аҳоли хонадонларида эса печлар мўриларининг ўз вақтида тозаланмаслиги, тутун йўллари ва форточкаларнинг ёпиб қўйилиши, чет элларда ишлаб чиқарилган иситиш печлари, ностандарт ва қўлбола иситиш воситаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида, уйни иситишда очиқ ҳолдаги кўмир ва ўтин чўғларидан фойдаланиш натижасида юзага келиши мумкин.

    Газ билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чоралари:

    — газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин нефть маҳсулотлари ва бошқалар) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этинг;
    — ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланманг;
    — иситиш печлари дудбуронларининг тоза ва соз ҳолатда бўлишини таъминланг;
    — газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кирманг;
    — ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталаридан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
    — хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланманг;
    — ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларнинг очиқ ва ишчи ҳолатда бўлишини таъминланг.

    Хонадонларга газни аниқловчи қурилма ўрнатиш тавсия қилинади. Бу кутилмаганда ис гази ва табиий газ сизиб чиқиш ҳолатларини дарҳол аниқлаш ҳамда бартараф этиш имконини беради.

    Газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

    Агар хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатиш чорасини кўринг. Бу ҳақда «104» рақами орқали газ хизматига, ёнғин содир бўлган тақдирда, ёнғин-қутқарув хизматининг «101» ёки «1050» телефон рақамига хабар беринг — дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates