Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Таъкидланишича, дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ атрофида бўлади. Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва якшанба куни ҳаво 14-17 даража илиққача исийди.
Кечалари ҳарорат пасаяди ва якшанба кунига ўтар кечаси ҳаво 0-5 даража илиққача бўлади.
Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқ томондан эсади, бугун баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, дам олиш кунлари шамол тезлиги бироздан ўртачагача бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 29-31 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 29 мартда баъзи жойларда кучли бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтда: 29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30-31 мартда ёғингарчилик кутилмайди.
Бугун кундузи ҳарорат 10-12 даража илиқ, шанба куни 12-14 даража илиқ, якшанба куни 14-16 даража илиқ бўлади. Кечалари ҳарорат 3-5 даража илиққача аста-секин пасаяди.