Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида 21 сентябрь – шанба куни баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади.
Шамол ўзгарувчан йўналишда бир оздан ўртача тезликкача эсади,
21-22 сентябрда айрим ҳудудларда баъзи жойларда 12-14 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтимизда: 20-21 сентябрь кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, 22 сентябрда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат кечалари 14-17 даража, кундуз кунлари 28-31 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.