Шифокорга хос фазилатлар эгаси

    Фикр 26 сентябр 2024 341

    Ҳадиси шарифда: “Тангри кимники хуш кўрса, уни ҳамма учун керакли қилиб қўяди”, дейилади. Зеро, шифокор ҳам ана шундай инсонлар тоифасига киради.

    Дунёда мутахассислар кўп, шулардан бири шифокорлик касбидир. Тиббиёт касбини эгаллайман деган инсон бир қанча одамийлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган бўлиши лозим. Ана шундай юксак фазилатларга эга шифокор Тошкент тиббиёт академияси профессори, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси, юксак илм соҳиби Абдуғаффор Гадаевич Гадаевдир.

    Шуни айтиб ўтиш керакки шу йил профессор Абдуғаффор Гадаев 75 ёшни қарши олмоқда.

    Шу боис Республикамизнинг барча тиббиёт олийгоҳларида “Доктор репортёр” лойиҳаси доирасида Гадаев ойлиги бўлиб ўтмоқда. Жойларда олимнинг ҳаёти ва фаолияти, у инсон томонидан яратилган дарсликлар, ўқув қўлланмалар, китобларининг тақдимотлари ҳақида тадбирлар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

    Ана шундай давра суҳбатлардан бири Андижон давлат тиббиёт институти ахборот ресурс марказида бўлиб ўтди. “Танишинг! Янги адабиётлар”, “Ўз касбининг моҳир устаси!” мавзулари доирасида бўлиб ўтган суҳбатда профессор Абдуғаффор Гадаевнинг ўзи иштирок этиб, у томонидан яратилган адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди. Талабалар билан ўтган жонли суҳбатда эса олимнинг босиб ўтган машаққатли ва шарафли йўли, олиб бораётган изланишлари, илғор тажрибалари талабалар томонидан кенг тарғибот қилинди.

    Давра суҳбатида Тошкент тиббиёт академиясининг матбуот котиби ҳам иштирок этиб, тиббиёт соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган профессорларнинг илмий фаолияти билан яқиндан танишиб, талабалар томонидан ўз устозлари ҳақида илмий мақолалар ёзиб, “Доктор репортёр” лойиҳасига тақдим этишлари ҳақида келишиб олинди.

    Тадбир сўнгида институт профессор ўқитувчилари иштирокида профессор Абдуғаффор Гадаев фаолиятига оид маълумотларга бой дарс машғулотлари бўлиб ўтди.


    Ёрқиной ИМИНОВА,

    Андижон давлат тиббиёт институти

    Ахборот ресурс маркази илмий-услубият бўлими мудири


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates